Нодирабегим Иброҳимова

Нодирабегим Иброхимова родился в Ферганской области Узбекистана, 18 июля 1989 года. Она изучала международной журналистики в Университете иностранных языков в Узбекистане в 2007-2011 гг. В настоящее время работает в качестве журналиста в газете «Bekajon». Ее основные области специализации включают написание романов, коротких рассказов, повестей и статей, а также перевод книг мировой литературы. Ее короткие рассказы были опубликованы в журналах Episteme в Индии и в Сету в США. Она владеет английским, русским и узбекским языками.

About the author Nodirabegim Ibrokhimova was born in Fergana region, Uzbekistan on July 18th 1989. She has studied International Journalism at University of Foreign Languages in Uzbekistan during 2007-2011. Currently works as a journalist in newspaper ‘Bekajon’. Her major areas of expertise include writing short stories, narratives and articles, as well as translation of world literature books. She possesses English, Russian and Uzbek fluently.


Отрывок из произведения «Жодугар»

…Холам Марямни ўз хонасига жойлаштирди. Менга эса эшик ёнидаги сўридан жой тегди. Марям билан кундузлари тузукроқ гаплашолмасдим ҳам. Холам иккимизнинг ёнимиздан нари кетмас, ҳеч кимга гап бермай турли бўлган ва бўлмаган воқеаларни сўзлаб берардилар.

Аммо бир куни одатларига кўра эрта саҳардан уйғонмадилар.

-Холам тузукми? -сўрадим Марямдан.

-Холам бугун тушгача ухлайдилар. Сиз билан холи гаплашиб олишим керак эди, шунга…

Унинг жоду ҳақдаги гапи эсимга тушиб, холамнинг хонасига олазарак боқдим.

-Қўрқманг, Иброҳим. Шунчаки ухлаяптилар. Уларни ўз онамдек яхши кўриб қолдим. Ўз онам йўқ бўлгани учундир…

-Уни ҳам… жодуладингми?

-Ҳа.

-Қандай қилиб?

-Буни барибир тушунмайсиз. Шунчаки дуо ўқидим. Мен сизга ўзим ҳақимда айтиб беришим керак. Аслида вақтлироқ айтсам балки мени севмаган бўлардингиз.

-Нега ундай дейсан, Марям? Ҳаётимда сендан бошқани демайман.

-Иброҳим, мен… мен аслида жодугарман. Авлоддан авлодга ўтадиган бу ҳислат афсуски, менга насиб қилган. Қавмимизда фақат мен ва энамда бор жодулаш имконияти. Онам мени туғаётиб ўлиб қолган. Аслида онамда ҳам бор эди. Жодугарлик бора-бора йўқолиб кетаяпти. Бошқа лўли қавмларида ҳам камёб. Энам ўлиб кетса, қавмимизда бир мен қоламан. Бу хислат фақат тўнғич қизларга ўтади. Авлодимизда илк фарзанд қиз бўлиши ҳам тақдири азалга битилган. Хислат йўқолиб кетмаслиги учун мен турмушга чиқишим ва қиз кўришим лозим. Шунда қобилият қизимга ҳам ўтади. Шу тариқа давом эттирилиши керак.

Бир муддат гангиб турдим. Унинг лўлилиги, фолбинлиги, бунинг устига жодугарлиги… Нима бўлса бўлди. Сеҳр жодуга ишонмасамда, қаршимдаги қиз ёлғон гапирмасди.

-Хуллас, акаларимни ҳам ухлатиб қўйиб қочган эдим. Энам сеҳрни ўз манфаатинг йўлида ишлатма, деб уқтирган. Аммо мен… қочиб кетсам, қавмим оддий лўлиларга айланишади. Шунинг учун ҳам мени кўздан қочиришмасди. Мени асрашарди. Уларни мени унутиб, жўнаб кетишади, деб ўйламанг. Топмагунча қўйишмайди. Шаҳарни излаб топиша олмагач, қишлоқларни кезишади. Шунга қўрқаман… бу ерда узоқ қололмаймиз.

-Марям, гапларингни англашга уриняпман… Ундай бўлса, бизнинг турмуш қуришимизга асло рози бўлишмас эканда.

-Шундай. Иброҳим, мен… мен сизни яхши кўраман.

-Мен ҳам, Марям. Айт, нима қилсак, умрбод бирга бўламиз? Сен учун ҳаммасига розиман.

-Яқинда… -Марям қўлимдан тутиб пичирлади, -энам энг охирги жоду сирини ўргатди. Ўлимтопмас сеҳри. Қавмимиз тарихида ҳеч ким буни ишлатмаган. Чунки у маън этилган сеҳр. Бу оламда ҳечкимнинг умрбод яшашга ҳақи йўқ! Лекин… лекин биз бирга бўлишимиз мумкин.

-Қандай қилиб? Кексаймасданми? Сен ва мен… -ўша онларда севги кўзларимни шунчалик кўр қилгандики, Марям билан бирга бўлиш учун ҳар қандай жодуга рози эдим. Умрбод яшаш… бунинг нақадар даҳшатлигини ўшанда билганимда ҳатто Марямдан ҳам воз кечган бўлардим. Тўғри, муҳаббат буюк куч, аммо инсон минг йил яшаши… бунга чидаб бўлмайди.

-Бунинг учун нима қилиш керак, Марям?

-Жодули ичимлик тайёрлайман, бунинг учун бир неча кун кетади. Сўнг уни иккимиз ичамиз. Билсангиз… уни ичган одам ўлмайди.

-Ҳатто қилич тиғидан ҳамми?

-Ҳа. Қайта тирилаверади. Бизни топиб олишса сизни ўлдиришади, аммо яна кўзларингизни очаверасиз. Шунда сира айрилмаймиз. Бизга қарши бўлган қавмим ҳам йиллар ўтиб вафот этади, лекин бизга вақт таъсир кўрсата олмайди. Умрбод бирга яшаймиз.

-Умрбод…

Марямнинг қўлларидан ўпдим. Барига рози эканинимни билдирдим…”

Шу ерга келганда бир китобхоннинг саволи мени ўзимга келтирди. Иброҳимнинг ҳаётидан чиқиб, ишим борлиги эсимга тушди. Малол келгандек ёш ўқувчига сўраган китобини топиб бердим. Қалин дафтарга қарадим: ҳали бери тугата олмайман. Иброҳимдан сўзлаб беришини сўраганим маъқул. Кундаликни ҳам роман қилиб юборибди. Бу жоду сирини биламан, дегунча сочим оқаради, шекилли. Дафтарни бир четга ташладимда, кўзларимга дам бердим. Ўлимтопмас сеҳри… демак уни мен ҳам ўзлаштиришим мумкин эканда? Йўқ, йўқ, асло ўзимга ишлатмаган бўлардим. Аҳмоқ, Иброҳим, лўли қиздан бошқасини қуриб қолганмиди унга? Қиз ҳам тентак экан, бир инсон билан умрбод ўлмай яшаш унга нимага керак? Зерикиб адо бўлади-ку! Эҳтимол, севмаганим учун шундай дерман. Балки севишганлар тоабад бирга бўлишни исташар? Қайдам. Қизиқ, жодуни ичишган бўлса, Марям қаерда экан?

Тезроқ билмасам бўлмайди! Иброҳимга сим қоқдим.

-Ўқиб бўлингизми дейман? -сўради у.

-Э, қаёқда? Севги романингиз жуда эзма экан. Ўзингиз келиб бундай қисқа вариантини айтиб берақолинг. Марям қаерда ҳозир? Уни излаб юрибсизми ёки?

-Билиш учун ўқиш керак, -ух тортди у, -қани энди излаб юрсам. У аллақачон ўлиб кетган.

-Ие… ўлимтопмас жодуси унга таъсир қилмадими? -кулиб юбордим, -вой тентак қиз-эй, сизни жодулаб ўзи у дунёга кетибдида, келажакда учрайдиган гўзал қизлардан рашки ҳам келмаптими?

Кулишим Иброҳимни ранжитди, шекилли, индамади.

-Бўпти, узр, узр, Иброҳим. Шунчаки… севги ҳақдаги ҳикояларни ўқисам доим кулгим қистарди. Биламан, сизларники чин! Хўп, қачон кўришамиз энди?

-Керак бўлса, ўзингиз келинг, Нурангиз хоним. Уйимнинг манзили ўша дафтаримда ёзилган. Жодугарга қийинми энди мени топиб келиш?

-Ахир ишдаман-ку?

-Унда тунда келинг.

-Қизиқмисиз? Қиз бола бошим билан…

-Ҳавотир олманг, мен бобокалонингиз қатори одамман. Нохуш фикрларни ўйламанг, илтимос. Менга сизнинг жоду илмингиз керак. Ёрдамингиз керак. Ахир… сиз Марямнинг авлодидансиз.

-Нима? Вой ўлай, ҳали лўлиманми мен? -шу пайтгача тажанг момо, тентак Марям ҳақда ўқийману, ўзимнинг уларга боғлиқлигимни сира ўйламаган эканман. Ахир Иброҳим ҳам минг йиллик аждодларингизни биламан, деганди-ку. -Наҳотки, ўша насл шунча йил давом этиб, менгача келган бўлса?

-Шунақа. Барини билмоқчи бўлсангиз келарсиз. Бўпти, гўшакни қўйдим, -Иброҳим алоқани узди.

Мен эса яна чалкаш фикрлар қуршовида қолдим. Онам… давомчи бўлган. Лекин менинг бу ишни давом эттиришимни истамаган. Шунинг учун ҳам… Онам қаерда экан ҳозир? Ўлимтопмас сеҳри ҳақда китобларда ёзилмаган. Эҳтимол онам билар буни? Иброҳимга ёрдами тегар. Саволлар кўпки, жавобсиз. Энг ҳайратланарлиси эса… менинг эроний лўли авлоди эканим. Шу пайтгача ўзбекман, деб юрсам. Ох, Худо! Қизиқ, Марям қиз кўрган бўлса, унинг отаси ким бўлган экин? Иброҳимми?

Барини аниқлаш учун ярим тунда йўлга тушдим. Онамни эса тонггача қотиб ухлашлари учун оддий жодуладим. Менинг йўқлигимни билсалар, хаёллари бузилмасин, дедим. Дафтарнинг охирги бетида бир дунё манзиллар ёзилган эди. Назаримда, у шу пайтгача яшаган жойлар. Баъзи шаҳар номларини ҳатто эшитмаган эканман. Дунё кезиб чиққан бу бобокалон. Хўш, охиргиси… мана, топдим, унчалик узоқ эмас экан.

Такси тутдим. Ҳарҳолда, жодугарлар каби супургида учиб бориш ҳақда ўйламаса ҳам бўлади. Шаҳар шунчалар чароғонки, сени “учар қиз” деб уриб туширишлари турган гап. Шунинг учун эл қатори уловга минган маъқул. Иброҳим айтганидек, сеҳрингни биров сезиб қолса, тамом. Тинч яшай олмайсан. Айтишича, икки юз йилча аввал бир жодугар ўз сеҳрини халққа намоён қилиб, турли томошалар ташкил этаркан. Лекин кўп ўтмай, ёмон одамларнинг қўлига тушиб, уларнинг қулига айланибди. Ўғирлик, талон тарожлик, қотиллик қилишга мажбур бўлибди. Ахийри ўз жонига қасд қилиб қутулибди бу азоблардан.

Миямдан нохуш ўйларни қувдим. Менинг умуман бу сеҳр-жоду билан шуғулланиш ниятим йўқ. Иброҳимга ёрдам берсам бўлди. Кейин барини унутаман ва ўз ҳаётимга қайтаман. Ўша жоду китобидан қанча ўрганган бўлсамда, ҳеч бирини қўллаганим йўқ. Ўрганиб қолишдан қўрқаман…

 

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (15 оценок, среднее: 1,73 из 5)

Загрузка...