Наргис КОСИМОВА

Косимова Наргис Суннат кизи родилась в 1969 году в городе Джизаке. В 1992 году окончила факультет журналистики Московского государственного университета имени М.Ломоносова. В 2009 году в качестве второй специальности окончила факультет философии Узбекского национального университета. Кандидат филологических наук. Свою трудовую деятельность начала в газете “Жиззах хакикати” в качестве курьера в 1986 году. Работала техническим секретарем, корректором газеты. В 1997 году защитила кандидатскую диссертацию на тему “Освещение в печатных СМИ республики вопросов экономической интеграции Узбекистана в мировое сообщество”. В 1998 -2004 годах работала в Джизакской областной телерадиокомпании репортером, редактором, начальником отдела ТВ, главным редактором радио “Сангзор”. В 2004-2005 годах осуществляла свою деятельность в качестве преподователя на факультете философии НУУз. В 2005-2007 годах работала корреспондентом, старшим корреспондентом, ответственным секретаром в газете “Учитель Узбекистана”, в 2007-2009 годах была главным редактором информационной службы “Region.Uz”, 2009-2013 годы главный специалист Национальной телерадиокомпании Узбекистана, главный редактор газеты “Садо”. С февраля 2013 года доцент кафедры “Теория и практика мировой журналистики” УзГУМЯ, с сентября 2014 года заведующая кафедры Аудиовизуальной журналистики и масовой коммуникации факультета международной журналистики УзГУМЯ. С января 2017 года доцент кафедры.Наряду с педагогической деятельностью Н.Косимова является тренером Центра переподготовки журналистов, международных организаций аккредитованных в Узбекистане — ЮНИСЕФ,ЮНЕСКО, ЮСАИД, ОБСЕ, Общественного фонда поддержки печатных СМИ и информационных агентств Узбекистана, ОДМ “Камолот”.
С 2006 года победитель международных и республиканских конкурсов в сфере журналистики. В частности в 2007 году победитель республиканского конкурса “Королева прессы”, в 2009 – “Лучший журналист года”, в 2009 году обладатель приза учрежденный ЮНИСЕФ, в 2010, 2016 годах победитель конкурсов организованных международными организациями ООН и ЮСАИД. В 2010, 2013, 2015, 2017 годах победитель в различных номинациях национального конкурса в сфере журналистики “Олтин калам”. Обладатель нагрудного знака “Отличник народного образования Узбекистана”. Н.Косимова автор свыше 1000 статей написанных в различных жанрах журналистики и опубликованных в печатных СМИ республики. Также автор 50 научных статей, 13 учебных пособий и сборника детективных повестей и рассказов “Гаройиб ечим” (“Удивительное решение”).

Kosimova Nargis Sunnat kizi was born in 1969 in the city of Jizzakh. In 1992 she graduated from the journalism faculty of Moscow State University named after Lomonosov. In 2009, as the second specialty graduated from the Faculty of Philosophy of the Uzbek National University. Candidate of Philology. She started her career in the newspaper “Jizzakh haqiqati” as a courier in 1986. She worked as a technical secretary, proof-reader of the newspaper. In 1997 she defended her thesis on the theme “Lighting in the print media of the Republic of Uzbekistan issues of economic integration in the world community.” In 1998 -2004 he worked in the Jizzakh regional TV and radio reporter, editor and chief of the TV department, chief editor of Radio “Sangzor”. In 2004-2005, it carried out its activities as a lecturer at the Faculty of NUU philosophy. In 2005-2007 he worked as a correspondent, senior correspondent, executive secretary of the newspaper “Teacher of Uzbekistan”, in 2007-2009 was the chief editor of the information service “Region. Uz”, 2009-2013 years, the chief specialist of the National TV and Radio Company of Uzbekistan, chief editor of” Sado “. Since February 2013 Associate Professor of “Theory and practice of the world of journalism,” University of World Languages, with the September 2014 Head of the Department of Journalism and Audiovisual Communication hour all year round international journalism faculty of University of World Languages. Since January 2017 Associate Professor of the Department.
Along with teaching N.Kosimova Center is a coach training of journalists, international organizations accredited in Uzbekistan – UNICEF, UNESCO, USAID, OSCE, the Public Fund for Support of print media and news agencies of Uzbekistan, ODM “Кamоlot.”
Since 2006, the winner of international and national competitions in the field of journalism. In particular, in 2007 the winner of the Republican contest “The Queen of the press”, in 2009 – “Best Journalist of the Year” in 2009, winner of the prize established by UNICEF in 2010, 2016 winner of the competition organized by international organizations, the UN and USAID. In 2010, 2013, 2015, 2017 winner in various categories of the national competition in the field of journalism “Oltin Kalam”.
The owner of the badge “Excellence in Public Education of Uzbekistan.”
N.Kosimova author of over 1,000 articles written in various genres of journalism and published in the print media of the republic. Also the author of 50 scientific papers, 13 tutorials and a collection of detective novels and short stories “Garoyib echim” ( “A surprising decision”).

 

Отрывок из произведения «Фарёд (Мольба)»

Ваҳоб бехосдан чаён чаққандек, панжани қўйиб юбориб, ўзини четга олган эди,  тошдек қотиб қолган йўлбарснинг олди оёғи энгашиб турган Йўлчининг бошига гурзи мисол урилди. Йигитнинг кўз олди қоронғулашиб, боши шилқиллаганича жасаднинг кесилган териси устига тушди.
-Ўртоқ, сенга нима  бўлди? Йўлчи қаёқдандир узоқдан элас-элас эшитилаётган Ваҳобнинг овозидан узоқлашиб яна ўзини қадрдон тўқайида кўрди. Бу сафар унинг ёнида онаси йўқ.. У яна қорин тўйғазиш илинжида туқай кезади. Афсус,  болалик чоғидан бери атиги 10 йил ўтар-ўтмас қадрдон туқайи анча сийраклашиб қолибди. Қум барханлари тобора дарё қирғоғига бостириб келмоқда. Бирдан шамол унинг димоғига хавотирли ҳидни олиб келди. Яқин атрофда одам бор. У бироз оқсоқланиб юргач, кўз олдига димоғдор шляпали киши келди. Айтгандай ўқ теккан оёғи ҳамон оғрияётган бўлсада,  яра битай деб қолган.  Вужудини ўртаётган қизиқиш уни одамлар томон етакласада, ҳамон оғрияётган оёғи уни хавфли жойдан узоқроқ қочишга ундарди. Аммо табиий қизиқиши кучлилик қилиб, у олға қадам босди. Икки- учта ўспирин бир-бирига ҳазил қилганича,  бири кўзига кўринган юлғун, селин,  оқ саксовул, қуёнсуяк, ёввойи жийдалар поясига болта урар, қолган иккитаси чопилганларини сал нарида турган эшак-аравага ортмоқда эди. Эвоҳ,  ҳар куни аҳвол шу, наҳот инсоният тўқайга болта уриши ўз илдизини чопиш билан баробар эканлигига тушунмаса?! Атрофда бирон бошқа жонзот кўринмайди. Албатта, бундай шовқин суронда ҳаттоки  юмронқозиқлар ҳам ўз инига кириб кетган. Тезроқ ана шу аянчли манзарадан қочиш учун, йўлбарс қарама –қарши томонга бурилди. Бу ёқдан қўй-эчкиларнинг маъраши эшитилди. Очлик уни ўша томон ундади. Бир оздан сўнг итларнинг вовуллаши эшитилди. Йўқ, у ёққа ҳам бориб бўлмайди. Атроф қумлигидан яқин қишлоқ аҳолисининг бари шу ерда қўй-сигирини боқади. Пода эса йўлида учраган гиёҳни супириб кетаяпти. Айниқса одамлар Амунинг сувини тўсиб Тахиатош ва Туямуйин сув омборларини қурганидан кейин аҳвол чатоқлашди. Шу пайтгача йилига икки маротаба юз берадиган сув тошқини натижасида барқ уриб  турган ўт-ўланлар ҳам, сувсизликдан кўкармай қўйди. Уларнинг қолган қутганларини эса одамларнинг моли пайҳон қилиб, йўқ қилмоқда.Қани энди ёнида ака-укаси бўлса, одамларнинг адабини берар, қадрдон туқайини сақлаб қоларди. Аммо акасини ўтган йили машинада келган, ўнга яқин одам, ялангликка ҳайдаб чиқариб, отиб ўлдиришган. Сўнг унинг атрофида ўтириб олиб,  роса шишаларда олиб келган қандайдир суюқликни ичишган эди. Укасини эса кичиклигидаёқ  ушлашиб,  аллақаёққа олиб кетишди. Доно қарғанинг айтишича у укасини дарё узанида жойлашган азим шаҳарда, қафас ичида кўрганмиш. Энди эса унинг ҳеч кими йўқ. Қавми аллақачон одамизотнинг ваҳшиёна ҳаракатлари натижасида қирилиб кетди. Ёлғиз ўзи туқайга ҳукмрон. Йўқ, у аллақачон тахтдан тушган. Унинг наъраси туқай жониворларини зир титратсада, йўлбарсдан кўра улар одамдан кўпроқ қўрқишади. Тан олиш керак, одамнинг  ҳидини сезиши билан, эти жунжикиб, оёқлари қалтирай бошлайди. Орқага, қадрдон жилонжийдасининг остига қайтиш керак. Йўлбарс ҳорғин шимол томон бурилди. Аммо бирдан турган жойида тек қотди. Шундоқ унинг рўпарасида  жимжимадор шохларини кўз-кўз қилганича хонгул-бухоро кийиги турарди. Нега кийик ундан қочмаяпти. Наҳотки ана шу беозор жонивор ҳам ундан қўрмай қолган бўлса?
-Салом, Йўлбарсбек.
Кийик бошини хиёл эгиб, олдида турган йиртқичнинг кўзларига боқди.
-Мен қавмим номидан сен билан гаплашгани келдим. Балки бироз душманлигимизни унутиб, суҳбат қурармиз. Бизга бош бўл. Она тўқайимизни асраб қолайлик. Биз доимо сенинг ўлжанг бўлиб келган эдик. Аммо ҳозир барчамиз одамизотнинг ўлжасимиз. Мен ёлғиз эмасман. Чиқаверинглар….
Хонгулнинг орқасидаги буталар орасидан қўрқа-писа аввалига хива тустовуғи, сўнг қарақал, жийрон, йирик эчкиэмар, тўқай мушуги, ёввойи чўчқа, Преживальск оти ҳамда ёввойи эшак – қулон, бўрсиқ, кўрсичқон, тоғай қуён, каламуш, типратикан, ондатра кўринди. Бир паснинг ичида ён атрофдаги буталарга, чумчуқ, зарғалдоқ, бедана, дарё қайирлари, қирғовул, ғоз, ўрдак,  кўлранг турна, лайлак, балиқчи, бирқозон келиб қўнишди. Йўлбарс ён-атрофига аланглаб ҳеч нарсани англамади. Кун бўйи озиқ илинжида туқай кезади. Аммо уларнинг ҳеч бирини учратгани йўқ. Энди эса уларнинг бари ўз оёқи билан тумшуғининг тагига келиб турибди.  Кўзларида ҳадик, нажот исташади. Аммо уларга ёлғиз ўзи қандай ёрдам бера олади, ҳозир унинг ўзига ёрдам керак-ку!
-Эшитаман. Мендан нима истайсизлар?
Буни у секин айтса ҳам, аммо унинг наъраси қуёнсуяк, қизилча, жилонжийдаларнинг баргларини титратиб ўтди. Холмон исирғогули шабодада алангиланаётган қизил бошчасини нола қилиб ёрдам сўрагандек, эгди. Тинмай чуғурлашаётган қушлар бирдан жим бўлиб қолишди.
-Бизни ўз ҳимоянгга ол. Одамизотдан қутқар, секин гап бошлади Хонгул. Авлодимиз сони  кундан кунга қисқариб кетаяпти. Бор йўғи 500 та қолдик. Бизни чиройли шохимиз, тансиқ гўштимиз учун овлашади. Бу ерлар қўриқхона қилинган бўлсада,  ўрмончиларнинг ўзи арзимас чақага амалдорлар, уларнинг ялоқхўрлариинишонига бизнитутиб беришмоқда.
-Мен эса ёлғиз қолдим. Инсон милтиғининг ўқидан чап берсам ҳам, ажалим етса бу ерда уруғим қурийди, деди мунгли товуш билан қарақал-қум силовсини. Ҳаттоки авлод қолдириш учун жуфтимни ҳам ўлдиришди.
-Мени эса одамизотнинг фарзандлари фақат ҳайвонот боғида кўришмоқда, ҳангради қулон.
-Сувда балиқ камайиб кетди. Озиқ излаб дарё сувига шунғисак, патларимиз турли чиқиндилар билан ифлосланади. Унинг таъми ҳам ўзгарган. Одамлар кўр-кўрона барча чиқинди-ю ахлатини сувга оқизишади, ғақиллади бирқозон.
-Нега лайлак бу йил келмади экан-а, деб нола ҳам қилишади. Ахир мен қаерда бола очай, қаердан озуқа топай,  ҳаммо жойни ўзлаштириб экин қилишган бўлса, уларга солинадиган кимёвий ўғитлардан озиқланган ҳашорот-у майда жониворларни еб, заҳарланиб ўлай дедим. Қаердан тинч, тоза жой топсам экан-а, тумшуғини такиллатди лайлак.
-Бизни ҳам қутқар, бизни ҳам… чор атрофдан ёрдам сўраб эшитилаётган бу овозлардан йўлбарснинг боши айланиб кетди. У яна наъра тортди. Бир оз сукут сақлаб гап бошлади.
-Биз бирлашишимиз керак. Бўлмаса ҳаммамиз қирилиб кетамиз
-Аммо бирлашсак ҳам қўлимиздан нима келади? Ҳозир одамизот бизни қорнини тўйдириш учун эмас, балки кўнглини хушлаш учун овлайди. Унинг милтиғидан қочиб қутилиб бўлмайди.
-Тўғри, балки уларнинг ўзига мурожаат этармиз. Уларнинг ичида ҳам меҳрибони, табиат ошуфталари кўп. Вакил жўнатсак, бизни тушунар, тўқайни пайҳон қилмас,  ўт –ўларни юлмас, дарахту-буталарни кесмас, бизларни ўлдирмас.
-Келишдик, аммо унинг олдига ким боради? Ким қила олди буни? Ким?..
Овозлар қўшилиб, шовқин сурон авжига чиқди. Йўлчи бирдан ўзига келиб кўзини очганида, бошининг устида энгашиб турган Ваҳобни, унинг юзида ҳадикни  кўрди.
-Ўзингга келдингми? Одамни роса қўрқитдингку.  Кушеткага сени ётқизишимни биламан, худди йўлбарсдек наъра тортдинг ўзиям. Овозинг ҳам айнан йўлбарсники эди..
Йўлчи амаллаб ўрнидан туриб, луқиллаётган бошини чангаллади.
-Биласанми жўра,  шу йўлбарсни жасадини топганимиздан бери ғалати аҳволдаман. Кўзимни юмишим билан ўзимни унинг терисида кўраман, унинг ҳиссиётларини бошимдан кечираман. Кеча қизиқ воқеа бўлди. Ухлаганимда туш кўрибман,  тўқайни қўриқлаш учун қўйилган ўрмончи мени шляпа кийган аллақандай амалдорга ушлаб бермоқчи бўлди. Оёғимдан яраландим. Уйғонсам, ростанам кўрпам қон, оёғим эса ўқнинг изи. Касалхонага етиб келганимизда эса ундан ном-нишон қолмабди. Ҳозир ҳам ҳайвон-у қушлар мендан нажот излаб, атрофимга тўпланишган эди. Аммо мен уларга ёрдам бера олмадим. Улар одамнинг ўзидан ёрдам сўрашмоқчи эди, вакил жўнатиб…вакил… аммо қандай қилиб вакил жўнатишади, у ердаги ҳайвонларнинг ярми аллақачон йўқ бўлиб кетганку, турон йўлбарси ҳам….
Ваҳоб Йўлчига тикилиб турар экан, ўртоғини саросимада кўриб, ўйланиб қолди. Йўқ, Йўлчи жиннига ўхшамайди. Бу ерда бир гап бор. Ёрдамбек Яхшибоевичга учрашиш керак. У Воҳиднинг устози, академик. Қатор илмий ишлари ер юзидан юқолиб бораётган ҳайвонларга , уларнинг руҳиятига бағишланган. Балки у  Йўлчига ёрдам берар…
Ёрдамбек Яхшибоевич Йўлчини диққат билан тинглар экан, ўйланиб қолди. Унинг бир умрлик меҳнати бесамар кетмабди. Худойимнинг ўзи Йўлчи кўринишида унга ёрдам юбораяпти. Агарда мана шу дўнг пешона, кўзлари бироз қисиқ, юзидан нур ёғилиб турган йигитнинг гапини илмий тарзда исботласа, балки инсоният эътиборини эколгик инқироз муаммосига қарата олар. Ҳозир бу муаммо нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунёнинг муаммосидир.  Инсон атом ва водород бомбасини ўйлаб топиши шарт эмас эди. Кўр-кўрона табиатни аста-секинлик билан йўқ қилса, табиат ҳам унга шу тарзда жавоб беради. Инсоният табиат томонидан ёзилган ўлимга маҳкумлик ҳукмига шу тариқа ихтиёрий равишда имзо чекади. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди. Ерни яшашга яроқсиз ҳолатга келтириб, коинотдан жой излаган тақдирда ҳам инсоният у ерда ҳам яшай олмайди. Чунки аллақачон у ерни ҳам ахлатга тўлдириб бўлган.
-Оёғингиздаги ўқнинг изи сиз турон йўлбарсининг вужуди билан қўшилиб кетганингиз, унинг қалбига қулоқ тута билганингиз учун ҳам ўнгизда пайдо бўлган. Бунинг сабаби сизга уйқунгизда кечираётган ҳаёт рўё эканлигини англатиш эди. Касалхонадан қайтаётганингизда эса жароҳатнинг йўқолгани сиз ўз аслингизга қайтганидан далолат беради. Ҳайвонлар машварати эса сизнинг улар томондан айнан инсониятга олдига вакил қилиб сайланганингиздан далолатдир. Фурсатни бой бермай уларнинг оҳини ҳар бир республикамиз фуқаросига, керак бўлса дунёдаги ҳар бир одамга етказиш керак.  Бир бирини овлаб кун кечириб юрган, айнан юқолган ва юқолиб бораётган ноёб ҳайвон-у қушларнинг бирлашиб, ҳаракат қилишга ундашлари бежиз эмас. Бу одамзотнинг  мазкур муаммони  ҳал қилишда бирлашишига қаратилган чақириқдир. Ҳозир сизни ухлатиб,  тушингиздаги ҳаётингизни мана бу қурилма орқали ёзиб олишга ҳаракат қиламиз. Албатта бу муаммо юзасидан мен яқинда боришим керак бўлган халқаро анжуманда маъруза қиламан. Куч-бирликда. Биз она Еримизни, жонажон табиатимизни албатта сақлаб қоламиз!
Йўлчи енгил тортди. Ҳозир у Ёрдамбек Яхшибоевичнинг барча айтганини қилишга тайёр. Фақатгина ундан ёрдам сўраб, мурожаат қилган ҳайвону-қушлар, даррандалар, ўсимликларга ёрдам берса бўлгани. У албатта турон йўлбарсини ҳаётга қайтаради, Ватанининг тенги йўқ гўзал табиатини асраб қолиш учун биохилма-хилликни асраб қолишга умрини бахшида этади, буни келгусида фарзандларига ҳам ўргатади. Бунинг йўли осон. Фақатгина атрофидаги таниш-у нотанишлари ўйлаб қадамини босишса, ўз уйлари каби, атроф-муҳитни ҳам тоза тутишса, чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаса, сув, электр чироғи, газдан тежаб фойдаланишса, кўзига яхши кўринган гулни бесабаб юлмаса, дарахтларни кесмаса, ҳайвону қушларни кўнгил озиғи учун ўлдирмаса, тупроқни, ҳавони, сувни кимёвий моддалар билан заҳарламаса бас. Бундай қилганларни эса қонуний жазолаш, керак бўлса экологик милиция деган ҳуқуқ-тартибот  соҳасида янги тармоқни вужудга келтириш керак. Энг аввало болаларимизни гўдаклигидан “ноннинг уволи тутади”дея тарбиялаётганимиздек, “сувнинг, жониворларнинг ҳам уволи тутади, уни ифлос қилма,  тирик жонзотни ўлдирма”, “баданингни тоза тутаяпсанми, табиатни ҳам тоза тут” деб тарбиялашимиз, бешикдан бошлаб ана шу ўгитларни фарзандларимизнинг миясига қуйишимиз лозим. Чунки табиат ҳам бебаҳо қадрият. Уни қадрламоғимиз лозим. Ана шунда дунё ўзгаради. Шаҳарда ҳам булбул хониш қилади, канал-у ариқлардан ахлат эмас, зилол сув оқади.
Йўлчи ана шу ҳаёллар билан Ёрдамбек Яхшибоевич кўрсатган курсига жойлашиб ўтириб, кўзини юмди. Пешонасига Ёрдамбек Яхшибоевич ёпиштирган тугмачалардан таралаётган кўринмас тўлқинлар уни яна турон йўлбарси вужудига қайтарди. У яна ёш бўлиб, ака-укалари билан виқор билан ётган онасининг олдида ўйнашар,  атрофда эса  ям-яшил туқай шовуллар, буталар орасидан эшитилаётган  зарғалдоқ, бедана, каклигу-қирғовулларнинг овози алла каби дилига ором бағишлар,  вужудини қамраб олган ҳаёт шодлиги уни ҳали кўрмаган, сирли, ёрқин, ям-яшил келажакка чорларди…

 

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (10 оценок, среднее: 2,60 из 5)

Загрузка...